Қирғизистонда президентликка номзодлар 11 нафарга етди

Олам

−

image

Қирғизистонда 2027 йилги президентлик сайловларида қатнашиш учун 11 киши номзод сифатида илгари сурилди. Номзод кўрсатиш муддати бугун, 13 ноябрь куни якунланди. Бу ҳақда Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Маълум қилинишича, президентликка номзодини илгари сурганлар орасида Аймен Касенов, Азамат Эсенбеков, Сиймик Жапикеев, Акай Хидиров, Исҳоқ Масалиев, Садир Жапаров, Бақтибек Холмаматов, Бақитбек Одилов, Амур Айба Медер, Мамбетюнус Абилов ва Клара Сооронкулова бор.

Маълум қилинишича, айни пайтда номзодларни қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзоларини йиғиш жараёни давом этмоқда. Бу босқич жорий йилнинг 8 декабригача давом этади. Қонунчиликка кўра, ҳар бир номзод рўйхатга олиниши учун камида 30 минг сайловчининг имзосини тўплаши керак.

Номзодларни рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш эса 13 декабргача давом этади. Номзодлар ва уларнинг ваколатли вакиллари етишмаётган ҳужжатларни белгиланган тартибда тақдим этиши мумкин.

Президентликка номзодларни рўйхатга олиш жараёни 23 декабрь куни якунланади.

Маълумот учун, Қирғизистонда президентлик сайловлари 2027 йил 27 январга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мамбетюнус Абилов Марказий сайлов комиссиясини Қирғизистон президентлигига номзодини қўйиш нияти ҳақида хабардор қилиб, мамлакатдаги олий давлат лавозимига ҳисоб бўйича 10-номзодга айлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг