Қирғизистонда коронавирус билан касалланган шифокорнинг биринчи ўлими қайд этилди
Олам
−
03 Май 2020
5873Коронавирус билан касалланган 3-сонли оилавий тиббиёт маркази раҳбари Жузум Кокумбаева коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда кеча, 2 май куни "Вечерний Бишкек" нашри хабар қилди.
Таъкидланишича, бу Қирғизистонда қайд этилган илк шифокор ўлими. Хабар қилинишича, Кокумбаева аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлигини танқид қилиб чиққан. Унинг сўзларига кўра, коронавирус юқиш хавфини камайтириш учун вазирлик махсус тиббий гуруҳ ва оддий шифокорларни алоҳида қилиб ажратиши керак эди.
Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Республика штаби маълумотларига кўра, Кокумбаева пневмония, касалликнинг оғир шакли ва нафас олиш етишмовчилиги сабаб вафот этган. Маълум қилинишича, ҳозирда Қирғизистонда 200 нафар шифокор касалликни юқтириб олган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 795 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 564 нафари соғайган, 10 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 221 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь