Қирғизистонда KFC’ни бойкот қилганлар ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
21 Октябрь
6227Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси KFC тармоғида норозилик акциясини ўтказган 4 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига таяниб, АКИpress хабар берди.
Ижтимоий тармоқлардаги тасвирларга кўра, кеча, 20 октябрь куни бир гуруҳ йигитлар KFC тармоғидаги ресторанлардан бирига Фаластин байроғи туширилган плакат билан бостириб кириб, атрофга қизил бўёқ сепган. Хавфсизлик ходимлари билан жанжаллашиб, ўз ҳаракатларини видеога олган ва бу ҳолатни ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, унинг доирасида безориларнинг шахси аниқланган.
“Ички ишлар органлари ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан 1995 йилда туғилган К.А., 2000 йилда туғилган Ж.С., 2000 йилда туғилган К.Б. ва 1998 йилда туғилган Т.И.лар Свердловск туман ИИБга олиб кетилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг Ленин туман судида “Temirov live”нинг собиқ ва ҳозирги ходимларига нисбатан ҳукм чиқарилганди. Айке Бейшекеева ва Актилек Капаров уч йилга шартли равишда жазога ҳукм қилинган. Азамат Ишембеков эса 5 йилга қамалган. “Temirov Live” асосчиси Болот Темировнинг хотини Махабат Тажибек қизи эса 6 йилга озодликдан маҳрум этилган. Болот Темиров жуфтликнинг фарзанди болалар уйига топширилганини маълум қилган. Қолган айбланувчилар оқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь