Қирғизистонда депутатлар педофилларга ўлим жазоси беришни таклиф қилмоқда
Олам
−
10 Март 2023
7205Қирғизистонда депутатлар педофилларга ўлим жазоси берилиши бўйича референдум ўтказишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда қирғизистонлик депутат Дастан Бекешев ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
“61 нафар парламентарий Президентга педофилларга нисбатан ўлим жазоси тайинлаш бўйича референдум ўтказишни таклиф қиляпти. Тез орада қарор лойиҳаси кўриб чиқиш учун Жогорку Кенешга киритилади”, деб ёзган Дастан Бекешев.
Таъкидлаш жоизки, Қирғизистонда олдинроқ ҳам бир неча халқ депутатлари вояга етмаганларни зўрлаганларга жазони кучайтириш таклифини илгари сурган. Хусусан, улар кимёвий кастрацияни (бичиш) жорий этиш ташаббуси билан чиққан.
Маълумот учун, Қирғизистонда ўлим жазосига мораторий жорий этилган. 1998 йилда давлат раҳбари Асқар Акаев Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганининг 50 йиллиги муносабати билан ўлим жазосига икки йиллик мораторий киритган. Кейинчалик муддат яна узайтирилиб, Қирғизистон Жиноят кодексида ўлим жазоси, умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда ҳам “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов томонидан қонунчиликка педофилларни кимёвий ва жисмоний бичиш амалиётини киритиш таклиф қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь