Қирғизистонда аскар хизматдошини отиб ўлдирди

Олам

image

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида ҳарбий хизматчи ҳамкасбини отиб ўлдириб, қуролланган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетди. Бу ҳақда “Sputnik Кыргызстан” хабар берди

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бугун, 23 ноябрь куни соат 06:00 ларда мамлакат Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг ҳарбий қисмида содир бўлган. 

“Гумонланувчи муддатли ҳарбий хизматчи воқеа жойидан қочиб кетган. Айрим маълумотларга кўра, унинг ўқ-дорилари бўлган автомати бор. Ҳарбий қисмда қўриқлаш кучайтирилган, гумонланувчи қидирилмоқда”, дейилади хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жалолобод вилояти бўйича координатори Карманбек Байдавлетовнинг маълум қилишича, “103” телефон рақамига бугун соат 6:09 да Тўқтўғул ГЭСлар каскади постидан қўнғироқ бўлган.

Ҳодиса жойига етиб келган тез тиббий ёрдам бригадаси аскарнинг ўлганини тасдиқлаган. Аскарнинг жасади Қоракўл госпитали ўликхонасига олиб кетилган. Дастлабки маълумотларга кўра, аскар ўқ жароҳатидан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Миллий гвардия қўриқлаш ходими ўзини отиб қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жалолобод Қирғизистон отиб ўлдирди ҳарбий хизматчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг