Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди
3-саҳифа
−
17 Октябрь 2023
24737Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида Миллий гвардия қўриқлаш ходими унга бириктирилган қурол билан ўзини отиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ушбу воқеа бугун, 17 октябрь куни содир бўлган.
Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳолат Олмазор тумани прокуратураси биносида юз берган. Ҳозирча Миллий гвардия ходими ўз жонига нима учун қасд қилгани маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги “Водил” аҳоли пунктида хизмат олиб бораётган чегарачилар спиртли ичимлик таъсирида уларга фаол қаршилик кўрсатган икки фуқарони отиб қўйганди.