Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди
Crime
−
17 October 2023 26208 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида Миллий гвардия қўриқлаш ходими унга бириктирилган қурол билан ўзини отиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ушбу воқеа бугун, 17 октябрь куни содир бўлган.
Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳолат Олмазор тумани прокуратураси биносида юз берган. Ҳозирча Миллий гвардия ходими ўз жонига нима учун қасд қилгани маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги “Водил” аҳоли пунктида хизмат олиб бораётган чегарачилар спиртли ичимлик таъсирида уларга фаол қаршилик кўрсатган икки фуқарони отиб қўйганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August