Қирғизистонда 18 ёшли ўзбекистонлик йигит машинада жарликка қулади

3-саҳифа

image

Қирғизистон Республикасида 18 ёшли фарғоналик йигит машинада жарликка қулаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилиояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, кеча, 21 июль куни Сўх тумани Ленбур маҳалласида яшовчи 18 ёшли йигит Nexia-3 русумли автомашинани бошқариб йўлга чиққан. У Сўх-Риштон автомобиль йўлининг Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Бужай айили ҳудудидан ўтган жойида руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда машина жарликка ағдарилиб кетган. 

Ушбу ҳалокатдан сўнг, ҳайдовчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ўзбекистон фуқароси йўл-транспорт ҳодисасига учраб комага тушиб қолганди. Жабрланувчи Миллий шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон авария Nexia-3

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг