Қирғизистон йирик тадбирлар арафасида. Унда Ўзбекистон ҳам иштирок этади
Жамият
−
23 Октябрь 2023
13027Жорий йилнинг 26-27 октябрь кунлари Қирғизистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашлари ҳамда Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Ҳукуматлараро кенгашининг мажлислари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Бишкекдаги брифингда Республика Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори ўринбосари Жилдиз Кожобекова маълум қилди.
“26 октябрь куни Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси ва МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Эртаси куни Бишкекда ЕОИИ ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган”, деди у.
Ушбу учрашувлар давомида иштирокчилар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликка оид кенг кўламли масалаларни муҳокама қилишади. Хусусан, МДҲ давлатлари ҳукуматлари раҳбарларининг йиғилишида Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш, уран қазиб олинадиган ҳудудларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш, Ҳамдўстлик ҳомийлигида ўтказиладиган спорт мусобақалари ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
26-27 октябрь кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цянь ва Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсраин Оюун-Эрдененинг Қирғизистонга ташрифи ҳам режалаштирилган. Шундан сўнг, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланади.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурлан Исмоиловнинг брифингда маълум қилишича, ҳукумат раҳбарларининг пойтахтда бўлиб ўтадиган йиғилишида бир қатор чекловлар жорий этилади.
“Республика аҳамиятига эга бўлган тадбирда шаҳарда жамоат хавфсизлиги 4 мингга яқин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан таъминланади, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди”, дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 октябрь куни Бишкекда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 26-27 октябрь кунлари Қирғизистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашлари ҳамда Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Ҳукуматлараро кенгашининг мажлислари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Бишкекдаги брифингда Республика Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори ўринбосари Жилдиз Кожобекова маълум қилди.

LiveБарчаси