Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарада беқарорликни истамайди – Расмий Бишкек
Олам
−
19 Октябрь 2022
18565Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарадаги вазиятни беқарорлаштиришни истамайди. Бу ҳақда Бишкекдаги матбуот анжуманида мамлакат мудофаа вазири Бактибек Бекболотов маълум қилди, дея хабар берди AKIpress.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат раҳбарияти муносабатларни яхшилаш, давлат чегарасини делимитация қилиш, чегарадаги баҳсли ҳудудларни ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.
“Ҳозир Ўзбекистон билан боғлиқ вазият мукаммал ҳал қилинмоқда. Бундан фақат ютамиз. Мана, бизнинг жамиятимизда тартибсизликлар бошланяпти. Бизга керакми шу? Бизга ҳозир Ўзбекистон билан чегарада беқарорлик мутлақо керак эмас”, дейди у.
Бекболотов Қирғизистонда сафарбарлик тизимининг ишончлилиги ва ривожланиш истиқболлари ҳақида ҳам гапирди.
Унинг сўзларига кўра, 2021 йилда унчалик стандарт бўлмаган қарор қабул қилинган.
“Чунки бугунги жанговар ҳаракатлар... Биз классик вариантлардан, ўша Улуғ Ватан урушидан ва бошқалардан узоқлашишимиз керак. Бугун биз ер рельефига, ҳаракатлар табиатига маълум бир нуқтаи назардан қарашимиз керак. Биз захира бўлинмаларини тайёрлашга мажбурмиз. Жорий йилда бу борада кўплаб ишлар амалга оширилди. Бу йил давомида олдимизда турган ҳарбий вазифани уддаладик ва бу захирадаги аскарларнинг ҳиссаси. Биз классик версиядан узоқлашдик”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 сентябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонга бориб, чегара борасида келишувни бошлаш тўғрисидаги баённомани имзолаганди.
Кейинроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўзаро чегараларни келишида расмий Бишкек баҳсли ерларнинг 99 фоизини олганини ва ўз ерларини Ўзбекистонга бермгаанини айтиб чиқди.
Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Қирғизистонга жами 19 минг гектардан ортиқ ер олиб, Ўзбекистонга эса Кемпиробод сув омбори акваториясидаги 4485 гектар ер берилишини маълум қилганди. Сув омборини икки давлат биргаликда бошқаришига келишилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь