Қирғизистон ўз фуқароларига Суданга бормасликни тавсия қилди
World
−
22 April 2023 5178 1 minute
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Судан Республикасида армия ва тезкор кучлар ўртасида кучайган қуролли тўқнашувлар сабабли мамлакат фуқароларига Суданга бормасликни тавсия қилди.
Шунингдек, ТИВ у ерда бўлиб турган қирғизистонликларни аеропортлар, ҳарбий базалар ва давлат ташкилотлари жойлашган ҳудудлардан қочиш ҳақида огоҳлантирди.
“Қирғизистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонасининг сўнгги маълумотларига кўра, Суданда Қирғизистоннинг етти нафар фуқароси бор. Улардан уч нафари БМТнинг Хартумдаги ваколатхонасида ишлайди”, дейилади ТИВ хабарида.
Маълум қилинишича, элчихона мамлакатда бошқа Қирғизистон фуқаролари бор-йўқлигини аниқламоқда.
Маълумот учун, Суданда армия ва тезкор кучлар ўртасидаги қуролли тўқнашув жорий йилнинг 15 апрель куни бошланган эди. Бир ҳафта ичида мамлакатда 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ўзбекистон Судандаги вазият бўйича ҳозирча расмий муносабат билдиргани йўқ.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August