Қирғизистон-Тожикистон чегарасида 200 километрлик тўсиқ ўрнатилади

Олам

image

Бугун, 2 март куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Қирғизистон-Тожикистон чегарасини демаркация қилиш ва контрабандага қарши курашиш масалалари бўйича тезкор штаб йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Қайд этилишича, йиғилиш Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси Абдукарим Алимбоев ва Президентнинг вилоятдаги ваколатли вакили Ойбек Шаменов бошчилигида ўтказилган. Мажлисда чегараларни муҳандислик жиҳатидан мустаҳкамлаш ишларининг бориши кўриб чиқилган. Барча тегишли идоралар раҳбарларига вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажаришни таъминлаш топширилган.

2025 йилда чегаранинг қарийб 150 километрида муҳандислик тўсиқлари ўрнатилган. 2026 йил учун 200 километрлик ҳимоя линияларини қуриш режалаштирилган:

  • 65 километр – Боткен тумани бўйича;
  • 135 километр – Лайлак тумани бўйича.

Иштирокчилар ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва муддатларга қатъий риоя қилиш муҳимлигини қайд этган.

Ноқонуний ташишларни (контрабанда) аниқлаш бўйича ишлар кучайтирилгани қайд этилган. Юқори хавфли ҳудудларда назоратни кучайтириш, муҳандислик тўсиқларига шикаст етказишга бўлган уринишларнинг олдини олиш ва ўрнатилган инфратузилма хавфсизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилган.

Ташқи вазият, жумладан, Афғонистон ва Покистондаги ҳолатни инобатга олган ҳолда, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва барча хизматларнинг тайёргарлигини ошириш бўйича қатор қўшимча кўрсатмалар берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг июль ойида Қирғизистон ва Тожикистон етакчилари – Садир Жапаров ва Имомали Раҳмон икки давлат чегарасидаги “Қорамиқ”  – “Тожварон” чегара пунктининг очилиш маросимида виртуал тарзда иштирок этиб, 4 йил ёпиқ турган чегарани очган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Боткен Қирғизистон-Тожикистон чегараси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг