Қирғизистон “Толибон”га ёрдам бермоқчи
Олам
−
22 Сентябрь 6983 1 дақиқа
Қирғизистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам етказиб беради. Бу ҳақда АКИpress хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат парламентининг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қўллаб-қувватлаган. Молия вазири ўринбосари Умиджон Омонбоевнинг маълум қилишича, бу мақсадлар учун 6 миллион 871 минг 600 сом маблағ ажратилмоқда.
Аммо гуманитар ёрдам бўйича бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
Маълумот учун, Биринчи май туман судининг 2006 йил сентябрдаги қарори билан “Толибон” Қирғизистонда террорчилик ҳаракати сифатида тан олинган эди. Бундан роппа-роса 1 йил олдин, яъни 2024 йилнинг сентябрь ойида Қирғизистон “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди. Қирғизистон Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раисининг ўринбосари Қозоғистонда ҳам “Толибон” террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, КХШТ давлатлари ҳам ушбу масалани муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон расмийлари АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Баграм авиабазаси ҳақидаги сўзларини изоҳлар экан, Вашингтонни ўтмишдаги муваффақиятсиз ёндашувларни такрорламасликка ва мантиқийликни кўрсатишга чақирганди.
Моҳичеҳра Қадамова