Қирғизистон парламенти спикери истеъфо берди

Олам

image

Қирғизистон Жўқорғу Кенеши спикери Канатбек Исаев истеъфога чиқди. Бу ҳақда у бугун, 4 ноябрь куни “Ала-Арча” давлат резиденциясида ўтган мажлисда маълум қилди.

Исаев Президент лавозимига даъвогарлик қилиш ниятида.

“Маълумки, мен олтинчи чақириқ муддати тугаётгани сабабли Президент вазифаларини бажаришдан бош тортдим. Баҳслар бўлишини хоҳламадим. Садир Жапаров президент сайловида қатнашишини эълон қилди. Демак, парламент спикери давлат раҳбари вазифасини бажара олади. Аммо “Қирғизистон” партияси мени Президент лавозимига номзод қилиб кўрсатди. Шу сабабдан ммен Жўқорғу Кенеш Торағаси ваколатини топширдим”, деган Канатбек Исаев.

У ҳамкасблари ва сиёсатчиларни масъулиятли бўлишга чақирди.

“Ҳозир бир мандатли округлар тизимига қайтишга ҳаракат қилиняпти. Аммо аввал шу сабабдан инқилоб бўлганди. Мажоритар тизимга қайтилса, ҳаммасини пул қиладиган улкан округлар пайдо бўлади. Оддий одамлар парламентга номзодини кўрсата олмай қолади. Келинг барча қарорларни маъсулият билан қабул қилайлик”, деган Канатбек Исаев.

Маълумот учун, Қирзистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Садир Жапаров ҳам давлат раҳбари лавозимига номзод бўлиш учун ваколатдан воз кечишини эълон қилганди. Бу ҳолатда давлатни бошқариш Жўқорғу Кенеш депутатлари сайлаган янги спикерга юклатилади.

Эслатиб ўтамиз, Канатбек Исаев 13 октябрь куни Жўқорғу Кенеш спикери лавозимига тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон сайлов

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг