Қирғизистон миллий хавфсизлик бўйича янги концепция қабул қилади 

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистонда миллий хавфсизликни таъминлашнинг янги концепцияси қабул қилинади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Садир Жапаров бугун, 23 октябрь куни Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Миллий хавфсизликнинг янги концепцияси лойиҳаси тез орада республика Хавфсизлик Кенгашига киритилади”, дейди Президент. 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, лойиҳада Қирғизистоннинг миллий хавфсизлик бўйича шошилинч ҳолатлардаги ҳаракатлари режаси ўз аксини топади.

“Концепция лойиҳаси, шу жумладан, озиқ-овқат ва энергия хавфсизлигини таъминлаш чораларини назарда тутади”, дея Президент хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мувофиқлаштирувчи маркази сифатида Хавфсизлик Кенгашининг ролини кучайтиришни режалаштираётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Жапаров мамлакат Туркия ва Россиядан учувчисиз ҳарбий аппаратлар ҳамда дронларни сотиб олишини маълум қилганди. 

Қирғизистон Президенти сўнгги вақтларда қилинаётган ҳарбий ислоҳотларни қуйидагича изоҳлаган:

“Бу можарога тайёргарлик эмас, балки мамлакатимиз хавфсизлигини сақлашга тайёргарлик”, деб тушунтириш берганди давлат раҳбари.

Қайд этиш керакки, сўнгги вақтларда Афғонистонда юз берган воқеалар ушбу давлатга географик жиҳатдан яқин бўлган мамлакатларни сергак тортишга мажбур қилди. Қирғизистон ҳам улардан биридир. Бундан ташқари, жорий йилнинг апрель-май ойларида мамлакат қўшни Тожикистон билан чегаравий можарога борганди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг