Катталар қолиб, энди болалар. Қирғиз-тожик чегарасида оммавий жанжал юз берди
Олам
−
23 Сентябрь 2021
13186Қирғиз-тожик чегарасида оммавий жанжал оқибатида тўрт нафар мактаб ўқувчиси шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Боткен вилояти раҳбари ўринбосари Маъруфхон Тулаев маълум қилган.
“Бугун тахминан соат 13:00да тўрт қирғиз мактаб ўқувчиси тожик мактаб ўқувчилари томонидан калтакланди. Воқеа чегарадаги Кўк-Тош қишлоғида содир бўлди. 30га яқин тожикистонлик мактаб ўқувчилари уйларига қайтаётган болаларга ҳужум қилган”, дейди Тулаев.
Таъкидланишича, калтакланган мактаб ўқувчилари 13-14 ёшда, улар турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
“Қирғиз-тожик чегарасидаги вазият хавфсизлик кучлари томонидан назорат қилинмоқда. Қирғизистон ва Тожикистоннинг Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари чегарадаги воқеани ҳал қилиш учун музокаралар олиб бормоқда”, дейди у.
Маълумот ўрнида, қирғиз-тожик давлат чегарасида вақти-вақти билан тортишув ва можаролар бўлиб туради. Улар оғзика тортишувлардан қуролли тўқнашувларгача бориб етган ҳолатлар бўлган.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Тожикистон билан умумий чегара 972 км, шундан 519 км келишилган, 375 км эса баҳсли ҳисобланади.
Тожик-қирғиз можароси
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 28 апрель куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Кўк-Тош қишлоғи яқинидаги “Головной” сув олиш жойидаги давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида икки мамлакат маҳаллий аҳолиси ўртасида тўқнашув содир бўлди. 29 апрелда Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик кучлари ўртасида қуролли тўқнашувга айланди. Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен ва Лайлак туманларида отишмалар 30 апрель ва 1 май кунлари давом этди.
1 май куни томонлар отишмани тўлиқ тўхтатиш ва чегарадан кучларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишиб олишга муваффақ бўлди. Худди шу куни тожикистонлик ҳарбийлар Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетди.
LiveБарчаси