Қирғизистон кафе ва ресторанларида чойчақа олиш тақиқланди

Олам

image

Қирғизистонда 2026 йил 1 январдан бошлаб ресторан, кафе ва бошқа овқатланиш жойларида буюртма нархидан ташқари алоҳида хизмат ҳақи олиш тақиқланади. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамасига таяниб, “24.кг” хабар берди.

Қайд этилишича, алоҳида хизмат ҳақи дейилганда таомларни тақдим этиш, стол безатиш ва бошқа ходимлар хизматлари учун олинадиган тўловлар назарда тутилмоқда. Қарорга кўра, барча хизматлар буюртма беришдан олдин меню/прейскурантда кўрсатилган нархга киритилиши керак. Якуний тўлов умумий эълон қилинган прейскурант асосида ҳисобланган суммадан фарқ қилмаслиги лозим.

Овқатланиш жойларига меню, нархлар рўйхати, касса ускуналари ва дастурларни янги талабга мувофиқлаштириш тавсия этилмоқда. 

Маълумот учун, қўшимча хизмат ҳақини тақиқлаш ташаббуси дастлаб Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги томонидан август ойида илгари сурилган. Вазирлик Вазирлар Маҳкамасининг “Қирғизистон Республикасида савдо фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритишни таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилнинг апрелидан эътиборан Қирғизистонда ўқитувчиларнинг маоши оширилиши маълум қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон чой-чақа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг