Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергияси импорт қилиши мумкин 

Олам

image

Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергиясини импорт қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров "Казинформ"га берган интервьюсида маълум қилган.

"Бугун дунёда сув танқислиги мавжуд. Бизда ҳам шунга ўхшаш муаммолар бор. Шуни таъкидлаш керакки, агар бизнинг "Тўхтагул" сув омборимиздаги вазият ҳозиргидек ривожланса, у фалокатга сабаб бўлади. Шу сабабли биз Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергиясини импорт қилиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз", деган Жапаров. 

Манбага кўра, Қозоғистон Республикаси Қирғизистонга 0,9-1 миллиард кВт электр энергиясини экспорт қилишга тайёр. 

"Биз ўз навбатида, Ўзбекистон билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Агар ташқи томондан етказиб бермасак, унда ўз кучимиз билан мамлакатимизни электр энергияси билан таъминлашимиз керак, аммо натижада вегетация даврида ҳеч кимга сув етмайди. Натижада, "Тўхтагул" сув омборидаги сув даражаси пасаяди. Шунинг учун ҳам биз Қозоғистон ва Ўзбекистондан энергия импорт қилишимиз керак. Бу ҳаммамизга маъқул бўлади. Умид қиламизки, натижада вегетация мавсумида давлатлараро мажбуриятларни бажарамиз", дея таъкидлаган Қирғизистон Президенти.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг