Қирғизистон қимматбаҳо металлар экспортини ярим йилга чеклаяпти
Олам
−
22 Март 2023
4665Қирғизистон ҳукумати мамлакатдан қимматбаҳо металлар ва таркибида шундай моддалар бўлган товарларни олти ой муддатга олиб чиқишга чекловлар жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Interfax” хабар берди.
“Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида республика ҳудудидан қимматбаҳо металлар ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган бошқа товарларни олти ой муддатга олиб чиқишга миқдорий чекловлар жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Қарор заргарлик саноатини ҳимоя қилиш ҳамда таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашёни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш бўйича заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган.
Қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб етти кун ўтгандан кейин кучга кириши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг давлат қарзи қанчага етгани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, жорий йилнинг январь ойи охирида Қирғизистоннинг давлат қарзи (ташқи ва ички) 5 миллиард 631 миллион долларни ташкил қилган.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси
29 Октябрь