Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келди 

Жамият

image

Бугун, 2 май куни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби хабар берди.

Оқилбек Жапаровни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қирғизистон ҳукумати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг ўн биринчи йиғилишида иштирок этиш ва бошқа масалалар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати Жапаровнинг кун тартибидан энергетика ва қурилиш саноатида фаолият юритувчи халқаро компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш, қурилиш лойиҳалари бош режалари билан танишиш ҳам ўрин олганини хабар қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон Оқилбек Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made