Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келади
Жамият
−
30 Апрель
5874Жорий йилнинг 2-3 май кунлари Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров амалий ташриф билан Тошкентда бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Жапаров ташрифи давомида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида ҳамда Тошкентда бўлиб ўтадиган Учинчи халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
Шунингдек, Жапаровнинг кун тартибидан энергетика ва қурилиш саноатида фаолият юритувчи халқаро компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш, қурилиш лойиҳалари бош режалари билан танишиш ҳам ўрин олган.
LiveБарчаси