Қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади
Спорт
−
03 Декабрь
1439Тошкент 2027 йил қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахтда ўтказилган Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги конгрессида 2027 йилги катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Ўзбекистонга ишониб топширилди.
Режага кўра, мусобақа 20-28 июль кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) конгрессида россиялик тадбиркор Алишер Усмонов ташкилот президентлигига сайлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси