Усмонов эски лавозимига қайтди
Спорт
−
30 Ноябрь
23283Бугун, 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) конгрессида россиялик тадбиркор Алишер Усмонов ташкилот президенти этиб сайланди.
Усмонов октябрь ойида федерация президентлигига ўз номзодини рўйхатдан ўтказганди. Усмоновдан ташқари FIE раҳбарлигига швециялик Отто Дракенберг ҳам даъвогарлик қилди, бироқ якунда россиялик функционернинг номзоди маъқулланди.
Маълумот учун, Алишер Усмонов 2008 йилдан 2022 йил мартигача Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти ва ҳомийси бўлган ва халқаро санкцияларга учрагач, ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Отабек Умаров эса унга биринчи ўринбосар бўлгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15