Қидирувдаги ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди
3-саҳифа
−
27 Апрель
6756Россиянинг Амур вилояти Свободненский туманида полиция ходимлари 1993 йилда туғилган ўзбекистонлик эркакни қўлга олган. Бу ҳақда Амур янгиликлар хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Россиянинг Амур вилоятида ўтказилаётган “Қидирув” тезкор-профилактика тадбири доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан бедарак йўқолган 12 нафар фуқаро, шунингдек, оиласи ёки ихтисослаштирилган муассасаларни рухсатсиз тарк этган саккиз нафар вояга етмаганларнинг манзили аниқланган. Бундан ташқари, мажбурий шифохонада даволанишдан бўйин товлаган уч нафар руҳий касалликка чалинган фуқаронинг қаерда экани аниқланган.
Шунингдек, икки кун давомида Амур полицияси суриштирув, тергов ва суд органларидан қочиб кетган 19 нафар айбланувчи ва гумонланувчи фуқароларни қидирган. Улардан саккиз нафари федерал қидирувда бўлган. Қидирувда бўлганлардан бири 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у ўз юртида транспорт воситаларини ишлатиш билан боғлиқ жиноят содир этган ва Россияда яшириниб юрган.
Ҳозирча гумонланувчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда муштлашган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси