Қибрайдаги заводда девор қулаб, 3 киши ҳалок бўлди
Жамият
−
07 Июнь 2020
9939Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 3 киши фожиа қурбони бўлди. Кеча, 6 июнь куни соат 16:45 ларда туманнинг “Байтқўрғон” МФЙдаги “Байтқўрғон темир бетон маҳсулотлари” МЧЖ ҳудудида баландлиги 4 метр ва узунлиги 95 метрлик девор қулаб тушди.
Натижада ушбу деворга туташ айвонда ишлаётган 3 нафар МЧЖ ишчиси бетон ғиштлар босиб қолиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 258-моддаси (қурилиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь