Қибрайда ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бугун, 10 декабрь куни соат 03:49 да Тошкент вилояти Қибрай тумани “Ғафур Ғулом” МФЙ ҳудуди А.Навоий кўчасида жойлашган ош марказига ўт кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига масъулияти чекланган жамиятларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, зудлик билан ёнғин жойига 16 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Экипажлар ёнғин жойига соат 03:54 етиб бориб, ёнғин соат 05:50 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган сомсахонада ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қибрай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг