Қибрайда бузилган дачалар ортидан: Сайилгоҳ эмас, ахлатхона бунёд бўлди (анонс)

Жамият

Бундан роппа-роса бир йил аввал Тошкент вилояти, Қибрай тумани  Бўзсув канали бўйида қурилган уйлар ва дала  ҳовлилар бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўт кетса ҳўлу қуруқ бирдек ёнади деганларидек, бу ерда истиқомат қилаётган маҳаллий аҳоли вакилларининг уйлари ҳамда каттаконларнинг дала ҳовлилари сув бўйидан 12 метр масофагача бўлган қисми бузиб ташланиши кераклиги айтилади. Бош вазир Абдулла Ариповнинг ўзи келиб, аҳоли билан учрашади, хуллас, уларни кўндиради. Бу ерларда сайилгоҳ қурилишини ваъда қилади. 

Орадан бир йилга яқин фурсат ўтди. Сайилгоҳ ваъда қилинган ҳудуд ташландиқ ахлатхонага айланди. Боғ қилиниши ваъда қилинган майдон гулларга эмас, бетон уюмлари ва темир-терсакку бурканган. QALAMPIR.UZ ушбу масала юзасидан суриштирув ўтказди.

Тез орада ушбу суриштирувнинг тўлиқ видеосини эътиборингизга ҳавола этамиз. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Қибрай тумани

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг