Қибрайда 16 киши ис газидан заҳарланмаган. Бунинг сабаби бошқа
Жамият
−
02 Декабрь 2019
8817Аввалроқ, Тошкент вилояти Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарлангани, жабрланганларнинг 11 нафари болалар эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Мазкур заҳарланиш юзасидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖнинг “Қибрайтумангаз” филиали ходимлари томонидан текширув ўтказилиб, натижалари эълон қилинди.
Қайд этилишича, Қибрай тумани, “Алишеробод” маҳалла фуқаролар йиғини Янги тонг кўчасида жойлашган хонадондаги барча газ жиҳозлари ва қувурлари қатъий назоратдан ўтказилганда, хонадаонда газ сизиб чиқиши ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларига олиб келувчи сабаблар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Фақат, хонадонга ўрнатилган иситиш мосламасининг жойлашуви тасдиқланган техник режага зид равишда, ўзбошимчалик билан ўзгартириб олингани аниқланиб, дарҳол газ таъминотидан узилган.
Суриштирувлар натижасида, воқеа аслида бир кун аввал меҳмондорчилик учун хонадонга келган қариндошларнинг қўлбола консерва махсулотларини истеъмол қилиши натижасида 7 фуқаро жумладан, икки аёл ва 5 та бола озиқ-овқатдан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани аниқланган.