Қайси ОТМларнинг харажати даромадидан кўп? (рўйхат)

Бу қизиқ

image

Ўзбекистондаги 70 та давлат олий таълим муассасаларининг охирги олти ойдаги даромадлари ва харажатлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Келтирилишича, таҳлил Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотлар асосида амалга оширилган.

Республика кесимида энг кўп даромад қуйидаги ОТМларга тўғри келади:

  • Ўзбекистон миллий университети (245 млрд сўм);
  • Фарғона давлат университети (191 млрд сўм);
  • Қорақалпоқ давлат университети (188 млрд сўм);
  • Термиз давлат университети (169 млрд сўм).

Ярим йилда харажатлари даромадларидан юқори бўлган ОТМлар:

  • Наманган давлат университети (-230 млрд сўм);
  • Чирчиқ давлат педагогика университети (-128 млрд сўм);
  • Урганч давлат университети (-85 млрд сўм).

Шунингдек, жорий йилнинг дастлабки олти ойида даромад ва харажатлар орасидаги ижобий тафовути юқори бўлган ОТМлар — Самарқанд давлат чет тиллар институти (33 млрд сўм), Навоий давлат педагогика институти (27 млрд сўм), Термиз давлат педагогика институти (24 млрд сўм), Шаҳрисабз давлат педагогика институти (19 млрд сўм).

Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикада жами 210 та ОТМлар бўлиб, улардан 115 таси давлат органлари тасарруфидаги ОТМлар, 65 таси нодавлат олий таълим муассасалари, 30 таси хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ даромад харажат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made