Қайси давлатлар ўртасида ядро уруши келиб чиқиш эҳтимоли юқори?
Олам
−
24 Январь 2020
8885Ядро қуролига эга қайси давлатлар ўртасида уруш келиб чиқиши мумкин? Қирғинбарот қуролдан, энг аввало, қайси давлат фойдаланади? АҚШ ёки Россия бир-бирига нисбатан ядро қуроли қўллайдими? Шу каби саволларга “Атомшунос олимлар бюллетени” Илмий ва хавфсизлик кенгаши вакили жавоб берди.
Ушбу кенгаш вакили Роберт Латиффнинг маълум қилишича, ядровий уруш АҚШ ва Россия ўртасида бўлишидан кўра, Покистон ва Ҳиндистон ўртасида рўй бериши эҳтимоли юқори.
Унинг фикрига кўра, халқаро майдонда ядро қуролига эга иштирокчилар сонининг ошаётгани бу каби таҳдидларни вужудга келтирмоқда. Экспорт Россия ёки Хитойнинг АҚШга ҳужум қилиш эҳтимолини рад этди.
Олимнинг таъкидлашича, ядро қуролига эга бўлган барча мамлакатларда ушбу қуролларни назорат қилувчи сифатли тизимлар мавжуд.
Профессор Шэрон Сквассони ҳам ушбу масалада ўз фикрларини билдириб ўтар экан Россия ва АҚШ ядро қуроли масаласида алоқаларини яхшилаши зарур деб ҳисоблайди.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси