Россия ядровий урушга тайёр – Путин

Олам

image

Россия ҳарбий-техник нуқтаи назардан ядро урушига тайёр. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Путин РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“Ҳарбий-техник нуқтаи назардан, биз, албатта, тайёрмиз. Бизда улар (ядровий ракеталар) доимо жанговар шай ҳолатда”, дейди Путин Россия ҳақиқатан ҳам ядро урушига тайёрми, деган саволга жавоб берар экан.

Тактик ядро қуроллари ҳақида гапирар экан, Президент Украинадаги уруш вақтида бундай қуроллардан фойдаланишга ҳеч қачон эҳтиёж бўлмаганини таъкидлади. 

“Бизнинг ўз тамойилларимиз бор. Улар нима ҳақида гапиряпти: агар биз Россия давлатининг мавжудлиги, суверенитетимиз ва мустақиллигимизга зарар етказиладиган бўлса, қурол-яроғни, жумладан, ҳар қандай қуролни, шу жумладан сиз айтган қуролларни ҳам ишлатишга тайёрмиз. Биз учун Стратегияда ҳамма нарса ёзилган, биз уни ўзгартирмадик”, дея қўшимча қилди Путин.

Шунингдек, Путин бугунги кунда АҚШ ҳам ядровий кучларини ривожлантираётганини, бироқ бу уларнинг уруш бошлашга тайёрлигини англатмаслигини эслатди. Унинг айтишича, агар АҚШ ядровий синовлар ўтказса, Россия ҳам шундай қилиши мумкин.

“Қўшма Штатлар томонидан ядро синовларини ўтказиш имконияти янги жанговар каллаклар пайдо бўлганда вужудга келади. Баъзи экспертларнинг фикрича, уларни фақат компьютерда синаб кўриш етарли эмас, улар табиий кўринишда синовдан ўтказилиши керак. Булар Қўшма Штатлардаги маълум доираларда мавжуд бўлган ғоялар. Биз бу ҳақда биламиз. Биз ҳам кузатяпмиз”, дейди Президент.

Путин Украинада Ғарб қўшинларининг мавжудлиги мавзусига ҳам тўхталиб, агар Қўшма Штатлар ўз кучларини у ерга юборишга қарор қилса, Россия бундай қадамни Америка қўшинлари интервенция сифатида Россия ҳудудига жойлаштириш сифатида кўриб чиқишини таъкидлади. 

“Мен Байден анъанавий сиёсий мактаб вакили эканини айтдим ва бу тасдиқланди. У ерда Байдендан ташқари Россия-Америка муносабатлари ва стратегик чеклов соҳасида кўплаб бошқа мутахассислар бор. Шу боис, бу ерда ҳаммаси у қадар шошиб кетяпти, деб ўйламайман, лекин биз бунга тайёрмиз”, дея хулоса қилди Путин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин ядро уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг