“Қайрат”-“Реал” ўйинига чипталар тугади

Спорт

image
Назарбоевнинг қизлари “Реал”нинг ўйинига бормоқчи north_east

Назарбоевнинг қизлари “Реал”нинг ўйинига бормоқчи

UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби ўз майдонида “Реал Мадрид”ни қабул қилади. Маълум бўлишича, бўлажак учрашув учун барча чипталар аллақачон сотиб бўлинган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Стадион эшиклари ўйин бошланишидан уч соат олдин, махаллий вақт билан 18:45 да очилади. Навбатларда кўп вақт йўқотмаслик ва хавфсизлик текширувларидан бемалол ўтиш учун эртароқ келиш тавсия этилади. Кириш учун учта йўналиш мавжуд: Абай проспекти, Сатпаев кўчаси ва Байтурсинов кўчаси”, дейилади расмий хабарда.

Билдирилишича, махсус платформа орқали олинган чипталар ўйин куни электрон почтага юборилади, шунингдек, яна бир мобил илова ўйин олдидан ҳақиқий QR-кодни кўрсатиб беради.

Маълумот учун, “Қайрат”-“Реал Мадрид” учрашувига чипталар нархи 30 000 тенгедан (тахминан 690 минг сўм) 250 минг тенгегача этиб белгиланган эди (тахминан 5 млн 730 минг сўм). Шунингдек бир кишига 2 тадан ортиқ чипта сотилмаслиги ва чипта харид қилишда паспорт маълумотлари текширилиши ҳам белгиланган.  “Қайрат”нинг “Реал Мадрид”га қарши ўйини жорий йилнинг 30 сентябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Олмаота шаҳридаги “Марказий” стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қайрат” жамоаси Европа Чемпионлар лигаси саралаш босқичининг ҳал қилувчи баҳсида Шотландиянинг “Селтик” клубини мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор турнирнинг гуруҳ босқичига йўлланма қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA “Реал Мадрид” “Қайрат”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг