Қашқадарёлик эркак аёл сабаб калтакланган. Гумонланувчи унинг синфдоши

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро 15 январь куни бир неча киши томонидан қўл-оёғи боғланиб, шафқатсизларча калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ушбу ҳодиса юзачидан қўшимча маълумот берди.
   
Хабарга кўра, жорий йилнинг 17 январь куни жабрланувчи К.А. Яккабоғ тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда жабрланувчи К.А. ўзининг синфдоши А.Қ. ва унинг турмуш ўртоғи Г.А. томонидан “Қурашайх” қишлоғидаги яшаш уйига чақирилганини маълум қилган. Жабрланувчи уйга кирган вақтда уни фуқаро А.Қ. уриб оёқ ва қўлларини арқон билан боғлаган. Шундан сўнг, А.Қ. унинг юз, бош ва сон соҳаларига таёқ билан қасддан урган ва рўзғор капкирини темир печда қиздириб, жабрланувчининг қорин соҳасига бир неча марта босиб, қийнаган.

Тиббий маълумотномага кўра, жабрланувчи К.А. да бош мия чайқалиши, бошнинг теппа ва чап чакка соҳасида қон қуйилиши, пешона соҳасида эзилиб йиртилган яра, қорин пастки соҳасида куйган жароҳат мавжудлиги қайд қилинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, гумонланувчи фуқаро А.Қ. ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетган вақтида унинг турмуш ўртоғи Г.А. жабрланувчи К.А. билан мулоқотда бўлиб келганлиги аниқланган. 

Бундан ташқари, жабрланувчи К.А. калтакланганидан сўнг, шифохонага мурожаат қилган вақтида юқоридаги жанжални яширган ҳолда, отдан йиқилиб, уни от судраб кетганини маълум қилган. Сўнгра биринчи ёрдамни олиб шифохонадан чиқиб кетганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё тергов калтак

Баҳолаганлар

645

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг