Қашқадарёда эркак қўл-оёғи боғлиқ ҳолда калтакланди. Прокуратура баёнот берди
Жамият
−
21 Январь 2021 10902 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидаги фуқарони, 15 январь куни 3-4 киши қўл-оёғини боғлаб, шафқатсизларча калтаклашгани ҳақида хабар тарқатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 21 январь куни Яккабоғ тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь