Қашқадарёдаги тарихий ёдгорликка электр корхонаси ходимлари томонидан зарар етказилди

3-саҳифа

image

Қашқадарёда тарихий ёдгорлик ҳудудида туман электр корхонаси масъул шахслари томонидан қурилиш амалга оширилиб, унга зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Унда баён этилишича, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани “Дархон” маҳалласида жойлашган VI-ХII асрларга оид “Чилламазортепа” археология объектига жиддий зиён етказилган. Туман электр корхонаси масъул шахслари трансформатор пунктини ўрнатиш учун ёдгорликнинг 3,75 метр куб ҳажмидаги қисми ноқонуний равишда ковлаб, маданий мерос объектига 93 млн сўмлик зарар етказилган. Мазкур объект маданий мерос сифатида рўйхатга олиниб, давлат муҳофазасида бўлган.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани электр таъминоти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бухородаги тарихий объектларга 300 млрд сўмлик зарар етказилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё тарихий ёдгорлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг