Қашқадарёда “замдиректор” ва ўқувчи бир-бирини калтаклади
3-саҳифа
−
26 Февраль
10665Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги мактабларнинг бирида директор ўринбосарининг кўзига юқори синф ўқувчиси мушт туширгани, бироқ чора кўрилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 19 февраль куни шаҳардаги 1-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.
Соат 10:45 лар атрофида мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари дарс вақтида ўқувчилар дарсга кирмасдан қор ўйнаганлари учун уларни синфхонага киргизмоқчи бўлган.
Шу пайтда 10-синф ўқувчиси директор ўринбосарига қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг, директор ўринбосари ўқувчини хонасига олиб кириб гаплашган ва уни урган. Шунда ўқувчи ҳам “замдиректор”нинг юз қисмига мушт туширган.
Ҳозирги кунда ўқувчи ва ўқитувчи ҳам шифохонага ётқизилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси