Қашқадарёда йигит амакисининг қизини олиб қочиб, никоҳга мажбурлади
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2020
80807Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида йигит онаси билан амакисининг қизининг олиб қочиб, уни турмуш қуришга мажбурлади. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.
Миришкор туманидаги “Обод” МФЙда яшовчи 18 ёшли Х.А. ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унда келтирилишича, шу йилнинг 4 октябрь куни опаси билан ўзлари яшайдиган маҳаллада жойлашган савдо дўконига бориш учун уйдан чиқишган. Опа-сингил кўчада кетаётганида амакисининг ўғли Х.А. Nexia автомашинасида онаси билан кели, Х.А.ни кўчада автомашинага мажбурлаб миндириб, туманнинг Чўлқувар қишлоғига олиб кетган.
Маълум бўлишича, Х.А. амакисининг қизини ўзига турмушга чиқишга мажбур қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Аввалроқ, Қорақалпоғистонда ҳам бир гуруҳ фуқаролар қиз болани олиб қочгани ва турмуш қуришга мажбурлагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси