Қорақалпоғистонда қизни ўғирлаб, никоҳга мажбурлаган шахслар ушланди
Жамият
−
30 Октябрь 2020
16869Жорий йилнинг 13 октябрь куни Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида бир гуруҳ шахслар қизни ўғирлаб кетгани, кейин эса уни никоҳ қуришга мажбурлагани аниқланди. Бу ҳақда Тергов депаратменти хабар берди.
30 ёшли Д.Е. танишлари 29 ёшли Р.Ж. ва 30 ёшли П.Б. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 24 ёшли Г.С. (аёл)ни унинг эркига хилоф равишда Қонликўл тумани “Маденият” МФЙ Сари-олтин кўчаси чорраҳасида уни уйига қайтаётганлигидан фойдаланиб, орқасидан бориб унга куч ишлатиб, мажбуран Д.Е.нинг номида бўлган П.Б. бошқариб юрган Nexia-2 русумли автомашинасига миндирган. Сўнг уни Қонликўл тумани Бўстон ОФЙда жойлашган уйига олиб бориб, Г.С.ни Д.Е. билан никоҳда бўлиш учун мажбурлашган.
Ҳолат юзасидан Г.С. туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи ходимлари чиқиб кўздан кечириш ва бошқа терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказишган. Д.Е.нинг номида бўлган Nexia-2 русумли автомашина далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда муҳрланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қонликўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь