Қашқадарёда яна бир блогер 5 йилга қамалди
3-саҳифа
−
30 Январь
1428829 январь куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Нишон тумани судида Абдулҳаким Абжалиловга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти судлари хабар берди.
Унга кўра, Абдулҳаким Абжалилов Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, ушбу жазони умумий тартибли колонияларда ўташ ҳамда ишда жабрланувчи бўлган икки кишининг бирига 1 млн сўм зарарни ундириш белгиланган.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилояти судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинган.
Маълумот ўрнида, Абдулҳаким Абжалилов 1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, блогерлик фаолияти билан шуғулланган, “Achchiq haqiqat” МЧЖ раҳбари ҳамда шу номдаги канал админи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Блогер Олимжон Ҳайдаровга суд ҳукми ўқилганди.
Жавоҳир Йўлдашов
LiveБарчаси