Қашқадарёда ўқитувчиларни мажбуран ишлатган директор жазоланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқда Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчилар мажбуран тозалик ишларига жалб қилгани ҳақида хабар тарқалди. Унда ўқитувчилар дарс соати камайтирилмаслиги учун тозалик ишларини қилишга мажбур бўлгани айтилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, хабар бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида Қарши шаҳар 31-умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан мактаб ўқитувчилари ободонлаштириш ишларига жалб этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баробари (21 млн 600 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.


Мақола муаллифи

Теглар

мажбурий меҳнат

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг