Қашқадарёда трансформатор портлаши оқибатида уч бола вафот этгани ростми?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида трансформатор портлаши оқибатида уч нафар бола вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик ахборот хизмати эса буни рад этди. 

"Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида трансформатор портлагани ва мазкур воқеа туфайли ёш фарзандлар вафот этгани ҳақида FAKE  хабар тарқалди. Яккабоғ туманида бу каби ҳолат асло рўй бергани йўқ. 

Айни вақтда, мазкур тармоқ эгаси қидирилмоқда ва ижтимоий тармоқларда ёлғон ахборот тарқатгани учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши таъминланади", дейилади ҳокимликнинг бунга муносабатида.

Маълумот ўрнида, бундан олдин тармоқ фаоли воқеа уйининг ёнида содир бўлганини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Яккабоғ трансформатор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг