Қашқадарёда Labo ва “Гелик” тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
09 Октябрь 2024 14904 1 дақиқа
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Labo ва Mersedes-Benz тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 14:20 ларда Ғузор тумани “Қоратикан” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-79 Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 25-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Б.Т. бошқарувида бўлган Mersedes-Benz русумли автомобилини Чим-Қарши йўналишида бошқариб келаётганда ҳайдовчи Қ.С. бошқарувидаги қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Labo русумли автомобиль билан урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда Labo русумли транспорт воситаси ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида юк машинаси ва “Жигули” тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган эди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль