Қашқадарёда қайнонасининг қийноқларига чидолмаган келин ўзини ўлдирди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 47 ёшли қайнона келиннинг уйидаги ишларини билмаслигини баҳона қилиб, уни калтаклаб, руҳий босим ўтказиши оқибатида келин ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Суд ҳужжатларига кўра, Чироқчи туманида яшовчи қайнона 2022 йилдан 2025 йил октябрь ойига қадар келинини мунтазам ҳақорат қилиб, бир неча бор урган, уйидан ҳайдаб юборган ҳамда унга руҳий босим ўтказиб келгани аниқланган. 

Шунингдек, қайнона келинини ота-онаси билан учрашишини чеклаб, телефондан фойдаланишига ҳам тўсқинлик қилган. Айрим ҳолатларда эса уни сочидан тортиб, кўчага судраб чиқаргани, юз ва танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказгани аниқланган.

Маълум қилинишича, келин 2025 йил 2 октябрь куни қайнонаси томонидан давомли равишда ўтказилган жисмоний ва руҳий босимлар оқибатида яшаш уйидаги молхонада ўз жонига қасд қилган. 

Билдирилишича, жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида келиннинг вафотида қайнона айбдор деб топилган. Суд унга нисбатан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) иккинчи қисми "а" банди билан, 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг