Қашқадарёда ис газидан ота-болалар вафот этди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида ис газидан ота ва унинг 3 нафар фарзанди вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 17 декабрь куни соат 15:40 ларда Қарши шаҳар “Кунчиқар” МФЙда яшовчи 1978 йилда туғилган Б.Т. (эркак) ва унинг фарзандлари 2006 йилда туғилган Т.А. (ўғил бола), 2008 йилда туғилган С.А. (қиз бола), 2014 йилда туғилган М.А. (қиз бола) иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида ўз яшаш хонадонида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, уйнинг ертўласида ўрнатилган замонавий иситиш қозонининг ёнган ис гази чиқиши учун ўрнатилган мўрининг умумий ҳаво тортиш мўрисига уланган қисмидан ис газининг сизиб чиқаётгани аниқланган.

Ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Асака туманида эр-хотин яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмир ёқилғисидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё ис гази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг