Қашқадарёда икки ИИБ бошлиғи ва бир прокурорга ҳам “жавоб” берилди

Жамият

image
Қашқадарёда яна 5 нафар ҳоким тайинланди north_east

Қашқадарёда яна 5 нафар ҳоким тайинланди

Бугун, 26 октябрь Қашқадарё вилоятида раҳбарларнинг ўзгариши билан ёдда қоладиган бўлди.

Зафар Рўзиев бошлиқ Қашқадарё вилоятининг “тўртлиги”, вилоят ҳокимининг икки ўринбосари, Қарши шаҳри, Китоб, Миришкор, Чироқчи туманлари ҳокими бўшатилди. Касби ҳокими Қаршига ўтказилди. Аммо вилоятдаги раҳбарларнинг лавозимдан олиниши шу билан тугамади.

Жойларда ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, секторлар фаолиятидаги масъулиятсизлиги учун Миришкор ва Деҳқонобод тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиқлари ҳам вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот котиби Аҳрор Содиқов маълум қилди.

Шунингдек, Нишон тумани прокурори Абдурайхон Ўроқович Муҳаммадиев ҳам ишдаги камчиликлари сабаб вазифасидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Зафар Рўзиев ўрнига Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланди. Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ўткир Умирович Бўтаев Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

прокурор Қашқадарё ИИБ

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг