Зойир Мирзаевга биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
26 Октябрь 2019
9204Аввалроқ, Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Жўраев ва ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 26 октябрь куни Хуррам Жўраев ўрнига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ўткир Умирович Бўтаев биринчи ўринбосар этиб тайинланди.
Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими очиқ қолди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Зойир Мирзаев вилоят ҳокими этиб тайинланди.