Қашқадарёда газ таъминоти ходими фуқарони калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
16 Октябрь
12228Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида газ таъминоти ходими бир йигитни уриб, жағини синдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан “Hududgaz Qashqadaryo” газ таъминоти муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Косон туманида аҳоли газ етказиб берилиши кечикиб, бир неча ойдан бери газсиз ўтиргани ортидан норозилик билдирган. Орада юзага келган тортишувда давлат ходими фуқарога қўл кўтариб, унинг жағига мушт туширган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан “Этак” МФЙ профилактика инспектори томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Фуқаронинг жароҳатига нисбатан суд тиббий экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, ҳолат “Hududgaz Qashqadaryo” газ таъминоти филиали томонидан назоратга олинган ва ходимнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши билдирилган.
“Дастлабки ўрганишларга кўра, маҳалла истеъмолчиларига суюлтирилган газ таъминоти хабарда айтилганидек 100 кунда эмас, балки 45-50 кун атрофида бўлгани маълум”, дейилади хабарда.
Вилоят Ички ишлар бошқармасига кўра, мазкур ҳолат бошқарма томонидан ҳам назоратга олинган ва ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь