Қашқадарёда фуқаро талабани саккиз марта пичоқлади
3-саҳифа
−
23 Июнь
26597Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида фуқаро талабани пичоқлади. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 22 июнь куни соат 08:30 ларда фуқаро М.Э ўзига олдиндан таниш бўлган Қарши давлат университети талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб, С.Т.нинг танасининг турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказган. Шундан сўнг фуқаро М.Э. ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро М.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ҳамда 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
“Жабрланувчи ҳозирда шифохонада тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда”, дейилган хабарда.
LiveБарчаси