Қашқадарёда форма учун пул йиғишни буюрган мактаб директори жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
10:13
16867Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаби директори Ф.Ш. томонидан ўқувчиларнинг формаси учун пул йиғими ташкил этаётгани айтилган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилган. Аниқланишича, мактаб директори Ф.Ш. ҳақиқатдан мактаб ўқитувчиларига жорий йилнинг 21 январь куни мактабнинг Telegram гуруҳига видеомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга “жакет” олиниши мақсадида кўрсатма берган. Оқибатда мактаб директори Ф.Ш. га нисбатан бошқарма бошлиғининг жорий йил 22 январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 25 фоиз миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланган.
Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактабнинг синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинган.
“Маълумот учун, таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларни форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш қатъиян тақиқланади. Бу каби салбий ҳолатларни Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси кескин қоралашини маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Наманган туманидаги мактаб ва давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларига мажбурий равишда чипта сотган ММТБ ходимига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилганди.
LiveБарчаси