Қашқадарёда эркак таниш аёлининг яланғоч расмларини тарқатмаслик учун пул сўради
3-саҳифа
−
15 Май
9325Қашқадарёда киракаш эркак севгилисининг яланғоч расм ва видеоларини тарқатиб юбормаслик учун 2 миллион 800 минг сўм сўради. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълумотларга кўра, Самарқанд шаҳрида яшовчи 27 ёшли (аёл) Г.С. мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг яланғоч ҳолдаги видео ва фото тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 2,8 миллион сўм талаб қилаётганини айтган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Қарши шаҳрида яшовчи 35 ёшли Н.Ж. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.Ж. аслида киракашлик билан шуғулланиши, шунингдек, жабрланувчи Г.С.ни бир неча бор уйига олиб бориб қўйиб у билан танишиб олгани маълум бўлган. Ушбу шахс Г.С. билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келган ва унинг турли беҳаё фотосуратларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 2,8 миллион сўмлик телефон қурилмаси ёки ушбу телефон қурилмасининг пулини талаб қилган. Н.Ж. мазкур пулларни олаётган вақтида Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси